Сирдарёда одам савдоси жинояти билан шуғулланаётган аёл қўлга олинди.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида 1978 йилда туғилган, оилали, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Сайхун шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро И.С ўзининг танишлари бўлган 1984 йилда туғилган, ажрашган, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида истиқомат қилувчи К.М ҳамда 1994 йилда туғилган, ажрашган, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Қуёш МФЙда истиқомат қилувчи Қ.Дларини Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПҲ масканида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 135 моддаси 2- қисми «б,е» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқарма ТEҚКБ