6 Сентябр 2022 йил 952

Сирдарёда одам савдоси жинояти билан боғлиқ ҳолат аниқланди. 

Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1990 йилда Гулистон шаҳрида туғилган фуқаро Н.Н ўзининг таниши бўлган 1999 йилда Сирдарё туманида туғилган фуқаро К.Р.ни Тошкент халқаро аэропорти орқали, Туркия давлатига жўнатишлик учун электрон чипта расмийлаштириб, Туркия орқали Оман Султонлигига фоҳишалик ишларида ёллаб, жўнатаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисм “е” банди  билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech