30 Март 2022 йил
677
Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 23 март куни Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида 1993 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи И исмли фуқаро ўзининг таниши бўлган 2002 йилда туғилган, Гулистон туманида яшовчи К исмли фуқарони Туркия давлатига фохишалик билан шуғулланишга юбораётганлиги аниқланиб, Сирдарё вилояти ҳудудидан Тошкент ҳалқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида “Сирдарё” ЙПХ масканида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати