Сирдарёда 1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди.
Вилоятимизга кириб келиши мумкин бўлган юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудидаги “Сирдарё” ЙПХ масканида мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, 1998-йилда туғилган фуқаро Х.Ш бошқарувидаги автотранспорт юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.
Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи