2 Июн 2023 йил 444

Cирдарёда оғуфуруш шоввозлар қўлга олинди

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Сирдарё вилоят ИИБ ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида, фуқаро Ж.М бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашинасида Сирдарё тумани, Деҳқонобод маҳалласи ҳудудига келиб, 1999 йил Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти, Пахтакор туманида яшовчи, С.С билан учрашиб, Ж.М бошқарувида бўлган автомашинасида Мирзаобод туманига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида туманнинг Ойдин маҳалласи ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокда шахсий тинтув қилинганда, унинг ёнидан 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган 11 дона, автомашинаси кўздан кечирилганда, 6 дона целлофан пакетчаларига жойлаштирилган, жами 84 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситалари автомашина салонида борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган. Тезкор тадбир давомида фуқаро С.С ҳам ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, ёнида бўлган сумкачаси ичидан 11 дона целлофан пакетларга жойлаштирилган, жами 154 дона дори воситалари ва 2.572.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, фуқаро Ж.М ёнидан ҳамда автомашинасидан аниқланган жами 95 дона дори воситаларни фуқаро С.Сдан 2.500.000 сўмга эвазига сотиб олганлигини, фуқаро С.С эса мазкур дори воситаларни Жиззах вилояти, Пахтакор туманида яшовчи К.К дан олиб, унинг Гулистон шаҳар ва Тошкент вилоятидаги дори воситалар истеъмол қилувчи мижозларига сотиб, пулларни етказиб беришлик учун олиб келаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро К.К Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги яшаш хонадонида ушланган.   

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech