14 Июн 2022 йил 276

Сирдарё вилоятида «Интизом ойлиги» доирасида ИИВ масъуллари бошчилигида Сардоба тумани ИИБ ходимлари билан манзилли тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда «Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги 135-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 14 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари ҳамда ИИВ масъул ходими томонидан Сардоба тумани ИИБда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 08:30да Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, ИИВ масъул ходими ҳамда Сардоба тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлигида туман ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ИИВ масъул ходими томонидан ИИВнинг 2022 йил 7 июнь кунидаги 135-сон Фармойиши асосида, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида «Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги» ўтказилиши белгиланганлиги шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Сардоба тумани ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ фарзандларининг олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тақдимнома ва тавсияномалар берилди.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими, Бошқарма ММИ ва КБТХ, Касбий тайёргарлик бўлими ҳамда Тиббиёт ходимлари иштирокида «Интизом ойлиги» доирасида Сардоба тумани ички ишлар органлари ходимларининг хизмат-жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилди ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари бўйича семизлик даражалари бўйича текшириш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Сардоба тумани ИИБ ходимларининг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, ходимларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида ходимларнинг муаммо ва камчиликлари тингланиб, ИИВ масъул ходими томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ташриф давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари масъул ходимлар Сардоба тумани Халқобод МФЙ 134-сонли таянч пунктига ташриф буюриб, профилактика инспекторининг хизмат хонаси, иш ҳужжатлари ва хизмат фаолияти билан танишиб чиқдилар. Текширув мобайнида шунингдек Сардоба туманига ғалла йиғим теримига жалб қилинган ходимларнинг хизмат фаолиятлари ва билим савиялари назорат тартибида текширилди ҳамда ходимларга хизмат интизомига риоя қилиш, хизмат жойини ташлаб кетмаслик, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлмаслик ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech