Сирдарё вилоятида ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари планшетлар билан таъминланди.
Сирдарё вилояти ички ишлар органларида “E-xid“– “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимини жорий этишда илк қадам ташланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 30 апрель кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизомига риоя этилишини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини планшетлар билан таъминлаш борасида топшириқ берилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда “E-xid“– “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимини жорий этиш мақсадида, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ташаббуси билан жорий йилнинг 22 июль куни Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Қ.Х.Шерматов бошчилигида ўтказилган тадбирда “Samsung Tab S6 Lite” русумли 15 дона планшетлар шаҳар-туман ҳамда соҳавий хизматлар ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига тарқатилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.