24 Ноябр 2021 йил 387

Сирдарё вилояти хокимиятида "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол саъй-ҳаракатлар” компанияси олдидан тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол саъй-ҳаракатлар” компанияси олдидан тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида  хотин-қизларга таъсири: унинг оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, олинган сабоқлар ва кейинги қадамлар” мавзусида онлайн учрашув ўтказилди.

Унда Сенат раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Танзила Норбоева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева, сенатор ва депутатлар, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ю.Ю, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудудлардан тегишли соҳа вакиллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, Ёшлар парламенти аъзолари қатнашди.

Онлайн учрашувда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари, унинг оқибатларини юмшатиш ва кўриладиган чоралар, хусусан, амалиёт, муаммолар ва кейинги режалар ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ушбу масала давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Қолаверса, мамлакатимизда зўравонликни олдини олиш, зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳуқуқий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимли равишда йўлга қўйилган. Тадбирда давлат органлари ва ННТлар ҳамкорлиги, мигрантлар ва зўравонлик, ижтимоий меъёрларнинг ўзгаришида ОАВ роли, зўравонлик оқибатларини юмшатишда ҳимоя ордерининг роли каби мавзулар муҳокама қилинди.

Шунингдек, аёлларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни жамиятдаги мавқеини янада оширишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтириш чораларини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech