Сирдарё вилояти ИИБда курсантлар билан амалиёт якуни бўйича учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида, 2022 йилнинг 07 февраль кунидан 14 май кунига қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Пробация бўлими, Эксперт криминалистика бўлими, Тезкор қидирув ҳамкорлиги бўлими ҳамда барча туман-шаҳар ички ишлар бўлимларида битирув малакавий иши олди амалиётини ўтаган Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 3-ўқув курси курсантлари билан амалиёт якуни бўйича учрашув ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашувда, Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси масъул ходимлари, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсининг курсантлари ва уларнинг амалиёт раҳбарлари иштирок этишди.
Амалиёт давомида, курсантлар томонидан шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари таъминланиб, доимий назоратга олинди. Курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажариш, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантириш, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштириш, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб берилди.
Иш ўрганиш амалиёти якунида курсантлардан комиссия таркибида синовлар қабул қилиниб, ҳар бир курсантнинг фаолиятига холисона баҳо берилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини такомиллаштиришга оид буйруқ, кўрсатма ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал равишда ўрганиб, улардан ўзининг кундалик хизмат фаолиятида тўғри ва тўлиқ фойдаланиб, ушбу буйруқ ва кўрсатмаларнинг талаблари асосида хизмат олиб борган, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишга қаратилган турли тезкор-қидирув тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ курсантларга раҳбарият номидан миннатдорчилик билдирилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан рағбатлантирилди.