16 Ноябр 2021 йил 498

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун Самарқанд вилоятига саёҳат ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев раислигида, 2021 йил 9 ойда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 85-сонли баёнида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ижобий натижаларга эришиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Самарқанд вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанд ўзининг тарихий обидалари ҳамда бой ўтмишига эга. Саёҳатчилар дастлаб Мирзо Улуғбек обсерваторияси билан яқиндан танишишди. У ерда саёҳатчилар буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбекнинг бизга қолдирган ўчмас мероси хақида маьлумотларга эга бўлишди.

Саёҳатчиларнинг навбатдаги манзили Дониёр ота қадамжоси бўлди. Ушбу зиёратгоҳ ўзининг минг йиллик тарихига эга бўлиб, бу хақда ходимлар ўзларига керакли маьлумотларни олишди.

Кейинги манзил Самарқанднинг қадимий Ҳазрат Ҳизр масжидида бўлиб, ушбу масжидни зиёрат қилар экан, ҳозирги тинч ва осуда кунларимизга яна бир бора шукрона келтиришди.

Ходимларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ота-боболаримизнинг бизга қолдирган бой меросини ўрганиш мақсадини ўзида мужассам этган саёҳат улар қалбида узоқ муддат мухрланиб қолиши табиий. Шунингдек саёҳатчилар Самарқанднинг гўзал ва бетакрор масканларидан бири хисобланган Бибихоним мадрасаси томон саёҳатини давом эттиришди.

Дунё эьтирофида бўлган Самарқанднинг бу каби тарихий обидалари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида катта таасурот қолдирди. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд шахрига саёҳати улар учун унитилмас совға бўлди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech