Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида, жорий йилнинг 4 январь куни Гулистон шаҳар 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари, шунингдек Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари, бундан ташқари Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан жанговар кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ташкил этилган бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларнинг ватанга ва халққа бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бундан кейин ҳам бу каби тадбирлар вилоятнинг чекка туманларидаги мактабларда ҳам ўтказилиши йўлга қўйилиб, ўқувчи ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилиб борилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.