20 Июн 2022 йил 245

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБда “Интизом ойлиги” давомида ходимлар билан психологик тренинг машғулотлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити”шиори остида“Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли Фармойишига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари психолог-мутахассислари томонидан ходимлар билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ аппарати, саф бўлинмалари ходимларига ва ўрта бўғин раҳбарларига бугунги кунда ички ишлар органларида раҳбар ходимларнинг психологик хусусиятлари тўғрисида “Раҳбар маънавияти” ва “Раҳбар психологияси” мавзуларида дарcҳамда психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Шунингдек, ходимлар билан хизмат фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган психологик муаммоларни енгиш, ҳиссий иродавий жабҳаларни барқарорлигини мустаҳкамлар бўйича тегишли психологик тавсиялар берилди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, ходимлар ўртасидаги ўзаро соғлом психологик муносабатни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech