21 Июн 2022 йил 435

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилишлари борасида йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июндаги 135-сонли фармойишига мувофиқ “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида 2022 йилнинг 20 июнь куни Сирдарё вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари ҳамда ИИВ масъул ходимлари томонидан Бошқарма ЖХХ ЖТСБ шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилишлари борасида йиғилиш ўтказилди.

Масъул ходимлар томонидан ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган фидойи бўлишлиги, инсонпарварлик ва қонун устуворлигини ўзига дастур амал қилиб олган иймон эътиқодли ва идораси мустаҳкам метин иродали давлат ва халқ хизматининг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият хиссини шакллантиришни шахсий таркибга етказди.

Масъул ходимлар бошқарма ЖХХ ЖТСБ бошлиғи подполковник И.Р.Расулов билан биргаликда Кинология бўлинмасининг биносига ўтиб хизмат итларининг сақланиш шароитлари билан танишди ва бошқармада ташкил этилган “Ватанпарварлик” бурчаги, маънавият ва маърифат хоналарининг жиҳозланганлигини кўздан кечирди.

Бошқарма ЖХХ ЖТСБ

Text to speech