Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тарғибот ишлари натижасида
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан вилоят ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида Сирдарё туманида яшовчи И.А яқин қариндошига тегишли ноқонуний ов қуролини ҳамда Оқолтин туманида яшовчи Ш.С яшаш уйидан вафот этган отасига тегишли бўлган 2 дона, 16 калибрли, ов қуролнинг жанговар ўқлари ва 1 дона гилзани топиб олган. Ушбу фуқаролар жанговар ов қурол ва ўқларни ўз хоҳишлари билан ИИБ ходимларига тақдим этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаролар И.А ҳамда Ш.С ларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг махсус қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланмади. Фуқаролар И.А ҳамда Ш.С лар ўз ихтиёри билан топширган жанговар ов қуроли ва патронлар вафот этган яқин қариндошларига тегишли бўлганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати