28 Апрел 2023 йил 298

Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан саф кўриги ўтказилди.

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони ходимларининг доимий равишда жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси ва касб маҳоратини ошириш, оммавий тартибсизликлар вақтида уйғунликда ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш, махсус воситаларини қўллаш, ахлоқий-психологик тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат бошқарув идоралари, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ППХ батальони ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича ташкил этилаётган ўқув машғулотлари Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ҳамда Махсус отряд масъул ходимлари томонидан  доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан саф кўриги ўтказилиб, аниқланган камчиликлар дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилди, шунингдек ходимлар билан доимий равишда саф тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси.

Text to speech