12 Ноябр 2021 йил 325

Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари “Яшил макон” умуммиллий тадбирига ўз хиссаларини қўшмоқда.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳузурида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан, вилоят ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этишда профилактика инспекторлари маҳаллада олиб борилаётган ишларга бош бўлишмоқда.
Бугунги кунда, барча маҳаллаларда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этишда профилактика инспекторларининг бошчилигида фуқаролар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, ушбу лойиҳа доирасида 105 нафар профилактика инспекторлари тадбирга жалб этилиб, шу куннинг ўзида яшаш хонадонлар атрофига 89 туп, хизмат бинолари ва уларнинг атрофига 156 туп, бошқа жойларга 39 туп жами бўлиб 186 туп мевали ҳамда 217 туп манзарали кўчатлар экилиб, унинг парваришига алоҳида этибор қаратилмоқда.

Text to speech