22 Апрел 2022 йил 435

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Оқолтин туманида ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 апрел куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Бўроновнинг тасдиқланган режага асосан навбатдаги сайёр қабули ва “Ёшлар билан учрашуви” ўтказилди. Оқолтин тумани Янги ҳаёт маҳалласида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашуви, ёшларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганишдан бошланди. Ушбу учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Учрашув давомида фуқаролар томонидан ўз фаолиятини шакллантириш давридаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субсидия асосида уй олиш, суд томонидан тайинланган жазони ўзгартириб беришда ёрдам бериш, ҳарбий хизматга бориш учун шартнома пулини тўлаб бериш, фаолият олиб бораётган чойхонасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш, маҳалласига оқар сув олиб келиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида иштирок этган 60 дан ортиқ фуқаролардан 52 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 14 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали, қолган 27 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал этиш учун кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.

Text to speech