Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига бириктирилган ёшларга Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан, келгусида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини маданий ва маърифий тадбирлар орқали мазмунли ташкил этиш, шунингдек, уларни қийнаб келаётган тиббий, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини босқичма-босқич тизимли ҳал этиб бориш, уларни таълимга, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаровга 50 нафар ижтимоий муаммолари бор «Қизил» тоифага киритилган ёшлар бириктириб берилган.Мазкур ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл хаританинг тегишли бандини ижро этиш мақсадида, Сирдарё тумани Илғор маҳалласида яшовчи 18 нафар, Оқолтин тумани Кўркам-диёр маҳалласида яшовчи 5 нафар, Оқолтин тумани Янги давр маҳалласида яшовчи 5 нафар, Оқолтин тумани Навоий маҳалласида яшовчи 5 нафар ва Ширин шаҳрида яшовчи 7 нафар жами 40 нафар ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан уларда ватанга меҳр-муҳаббат уйғотиш ва ўлкамизда яшаб ўтган буюк аждодларимиз ҳақида кўпроқ таъсирот уйғотиш мақсадида тарихий жойларга мазмунли саёҳат ташкиллаштирилди.
Қизил тоифага киритилган 50 нафар ёшларга Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, меъморий иншоотлари ва буюк бобокалонларимизнинг қўлга киритган улкан ютуқлари билан таништирилиб, кун давомида ёшларнинг вақтлари мазмунли ўтказилишига кўмаклашилди. Саёҳат давомида вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёшларга кўнгилочар тадбирлар ва мароқли давра суҳбатлари олиб борилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати