1 Октябр 2021 йил 611

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи халқаро кузатувчиларни қабул қилди

2021 йилнинг 29 сентябрь куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси халқаро кузатувчилари Контамин Бенедикт ва Хабул Аднанлар вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов билан учрашиш учун ташриф буюрдилар.   

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан мулоқот аввалида халқаро кузатувчиларни бирга кутиб олган ўзининг тегишли соҳа бўйича ўринбосарларини таништириб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи сайловларнинг ўтказилишида фуқаро муҳофазаси асосий вазифа ҳисобланишини соҳа бўйича вилоятда барча имкониятлар йўлга қўйилганлигини, бу йилги сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилишини, бугунги кунда вилоят ҳудудида 284 та сайлов участкалари тузилиб, мазкур сайлов участкалари аҳоли учун қулай жой ва биноларда жойлашган бўлиб, уларда сайловни ўтказиш учун барча шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Контамин Бенедикт хоним томонидан Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловлар билдирилди. Параллел равишда бу Халқаро кузатувчилар учун ҳам ўзига хос юбилей, яъни 400-марта кузатув ташрифи эканлиги таъкидланди. Олдинги сафар (2019 йил Парламент сайловларида) ҳам Халқаро кузатувчи мақомида иштирок этганлигини маълум қилди. “Ҳудудлар бўйича 14 та жамоадан иборат гуруҳлар таркибига 2 нафардан узоқ муддатли доимий кузатувчи ва кузатувимиз нейтрал позицияга асосланган” – деди сўзини якунлар экан Контамин Бенедикт хоним.

Ўзбек халқи самимий ва меҳмондўст эканлигига амин бўлдик- дейди Контамин Бенедикт хоним. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech