18 Апрел 2022 йил 348

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Бўронов Шуҳрат Ҳусанович томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабули Сирдарё тумани Наврўз маҳалласида ўтказилди. Бу галги қабулда 35 га яқин фуқароларнинг турли масалаларда билдирилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

 

Text to speech