3 Апрел 2022 йил 335

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан мурожаатлар жойига чиқилиб ўрганилмоқда

Вилоят ҳудудида Суд ҳуқуқ масалалари бўйича икки кун мобайнида ўтказилган оммавий қабулда Ички ишлар тизимига келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, айримларининг ижроси назоратга олинган эди. Мирзаобод туманида бўлиб ўтган оммавий қабулга Сардоба туманидан ҳам бир гуруҳ нуронийлар ташриф буюришди. Улар орасидаги Анорбой Абдувалиев Ички ишлар вазир ўринбосари қабулида бўлиб, Сардоба тумани Файзиобод маҳалласида жойлашган футбол майдони ҳамда мактаб спорт зали яроқсиз ҳолатга келиб қолганини айтган эди. Мазкур масала вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бўронов Шуҳрат Ҳусанович томонидан назоратига олиниб, муаммога ечим топиш мақсадида Сардоба тумани ҳокими билан биргаликда ҳудудга ташриф буюришди. Сиз тасвирларда кўриб турган 7 -мактаб стадиони ёғингарчилик кунлари сувга тўлади. Қолаверса, маҳалла мактаб спортзали ҳам анчагина таъмирталаб . Масъуллар мазкур масалани ҳамкорлик асосида тез кунларда бартараф этишга келишиб олишди.

Албатта, қабулда кўтарилган ҳар бир мурожаат масъуллар эътибор марказига олинган. Зеро, бугун мамлакатимизда «Инсон кадри учун» деган тамойил асосида эзгу саъйи- ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech