30 Июл 2022 йил 273

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Ҳусанович Бўронов навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Ҳусанович Бўронов томонидан ИИБ биносида аҳоли билан қабул ўтказилди. Ўтказилган қабулда 11 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди.

Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 11 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлар тингланди, шундан 2 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, 4 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 3 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати бўйича фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 1 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати ўрганиб чиқилаётганлиги тушунтирилди, 1 нафар фуқароларнинг мурожаатлари терговга қадар текширув ишларини ўтказилиши белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech