29 Июл 2021 йил 613

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Бўроновнинг вилояти Ҳалқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Сирдарё вилояти халқ қабулхонасида Президент Админстрацияси томонидан белгиланган жадвал асосида шахсий қабул ўтказди.

Ўтказилган шахсий қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вируал қабулхонасига йўллаган ҳозирги кунга қадар ҳал этилмасдан келинаётган мурожаатлардан 8 нафар фуқаро, Бош вазирнинг тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат йўллаб шу кунга қадар ҳал этилмаган тадбиркорлардан 5 нафари ва бошқа масаладаги мурожаатлар билан келган 6 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Бўлиб ўтган қабул давомида Бошқарма бошлиғи томонидан 14 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб жойида ижобий ҳал этилди, қолган 5 нафар фуқаронинг мурожаат ижроси назоратга олинди.

Ҳар бир мурожаатчининг фикри тингланиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига ўз вақтида, адолатли ва виждонан ўрганиб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. 3 сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган бу каби қабуллар бошқа шаҳар туманларда ҳам бўлиб ўтиши белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech