4 Август 2021 йил 583

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари Сирдарё вилояти халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов Сирдарё вилояти халқ қабулхонасида белгиланган жадвал асосида шахсий қабулини ўтказди.

Ўтказилган шахсий қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вируал қабулхонасига йўллаган ҳозирги кунга қадар ҳал этилмасдан келинаётган мурожаатлардан 10 нафар мурожаатлар билан келган фуқароларни қабул қилди.

Вилоят халқ қабулхонасида шу кунга қадар ҳал этилмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, бошқа масаладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 6 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқилиб жойида ижобий ҳал этилди, қолган 4 нафар фуқаронинг мурожаати бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди.

Ҳусусан, Г.Рахмонбердиеванинг оила турмуш доирасидаги мурожаати бўлиб, унда турмуш ўртоғи 1968 йилда туғилган, У.Саттаров мунтазам равишда спиртли ичимли таъсирида уйида жанжал қилиб келишини, унга тинчлик бермаётганлигини маълум қилиб турмуш ўртоғига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ўтказилиб, У.Саттаровга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этишлик учун ЖИБ Гулистон шаҳар судига юборилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билаш ишлаш гуруҳи

Text to speech