24 Сентябр 2021 йил 621

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Шуҳрат Бўронов Сайхунобод туманида сайёр қабул ўтказди.

2021 йил 24 сентябр куни Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Бўронов Сайхунобод тумани ҳудудида туман ёшлари билан “Ёшлар учрашуви” ва туман фуқаролари билан оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқароларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида қабул ўтказилди. Бундан ташқари ёшлар томонидан ўз фаолиятини шакллантириш давридаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланиб уларга масъул ташкилот раҳбарлари бириктирилиб вилоят 3-сектор раҳбари томонидан керакли тавсиялар берилди. Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субцидия олиш, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш, уй-жой билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида келиб тушган 38 та мурожаатлардан 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди, қолган 24 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Бу каби учрашувлардан кейин фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби учрашув ва сайёр қабуллар вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech