21 Апрел 2022 йил 314

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.

Инсоннинг энг яқин дўсти шубҳасиз китоб. Китоб ўқиган инсоннинг маънавияти юксак, дунёқараши кенг, тафаккури бой бўлади. Айни шу мақсадда Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида қатор маънавий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 21 апрель куни Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини ошириб бориш, ходимларни ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ходимларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Ўтказилган «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинларида 15 та жамоа иштирок этди. Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар «Зукко китобхон» савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Муросасиз, ҳаяжон билан қизғин ўтган «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари хотин-қизларидан иборат «Тўмарис» жамоаси 1-ўринни, Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси 2-ўринни ва Боёвут тумани ИИБ жамоаси учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар. 

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech