18 Апрел 2023 йил 216

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар Сирдарё вилояти ИИБ музейига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосарининг 2022 йил 23 март кунидаги “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 73-сон фармойишига асосан ҳамда тизимда хизмат олиб бораётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш, улар ўртасида маънавий-руҳий муҳитни яхшилаш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг Сирдарё вилояти ИИБ “Аждодлар изидан авлодлар” музейига ташрифи ташкил этилди.

Музейлар тарих, маънавият ва санъат хазинасидир. Уларда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, халқнинг ўтмиши акс этган бу экспозициялар инсонни аждодлар ҳаёти, кураши ва бой мероси билан таништиради. Сирдарё вилояти ИИБнинг “Аждодлар изидан авлодлар” музейидан ҳам худди шундай ноёб ашёлар ўрин эгаллаганки, унга ташриф буюрган киши бир муддат ўзини ўша даврда бўлгандек ҳис этади.

Сирдарё вилояти ички ишлар органларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар мазкур музейга ташриф давомида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг ташкил этилиш тарихи, эришилган ютуқлар, раҳбарлик лавозимларида ишлаган устозлар, фахрий ходимлар, орган фаолиятига оид муҳим саналар, шунингдек бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар. Музей бурчагидан жой олган адабиётлар аёлларни ўзига жалб этиб, бир нечтасини мутолаа қилишга муваффақ бўлдилар.

Text to speech