10 Май 2023 йил 249

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти ҳузурида видеоселектор йиғилиш ўтказилиб, кун тартибида “2023-йилнинг 3 ойида ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар-туман ИИБ масъулларига бир қатор топшириқлар берилди.

Мурожаатлар таҳлил қилинганда 2023-йил 3 ойи давомида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатлар, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга камайганлиги, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами мурожаатларнинг 66,6 фоизи ижобий ҳал этилиб, 25,7 фоизи бўйича мурожаат муаллифларига тушунтириш берилган.

Мазкур йиғилиш қарорининг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш бошқарма соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ТБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech