13 Июн 2023 йил 347

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимларининг психологик портрети яратилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизмат ходимлари психодиагностик текширувдан ўтказилиб уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech