14 Апрел 2022 йил 430

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ички ишлар органларида жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида жорий йилнинг 14 апрель куни Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Ушбу «Заковат» ўйинларини ўтказишдан асосий мақсад Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, уларни муносиб равишда рағбатлантириш, шунингдек, ходимларда илмни қадрлаш, билим олишга интилиш каби тушунчаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар Заковат савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.Муросасиз, қизғин ўтган Заковат ўйинида Сирдарё тумани ИИБнинг зукко ходимлари 1-ўринни, Гулистон тумани ИИБ ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладилар. Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Маънавият ойлиги доирасида ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech