Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Кўпкураш» тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 18 центабр кунидаги 199-сонли фармойишига асосан, ёшлар онгида ватанпарварлик, фидойилик, ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳурмат туйғулари шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 9 ноябрь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар, Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассаса ҳамда ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида «Янги Ўзбекистонда – янги ички ишлар органлари !» шиори остида спортнинг «Кўпкураш» тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада жами 6 нафар жамоалар 2000 метр (800 м, 600 м, 400 м, 200 м, 100 м)га эстафета таёқчаси кўтарган ҳолда жамоавий югуриш, гранатани узунликка улоқтириш, тўсинда тортиниш, пневматик винтовкадан 10 метр масофадан кўкрак қафаси нишонига ўқ узиш, арқон тортиш шартлари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Мусобақанинг натижаларига кўра 1-ўрин Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи жамоасига, 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ жамоасига ҳамда 3-ўрин Республика ўғил болалар ўқув тарбия муассаса жамоаларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг диплом, медаль, ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.