7 Декабр 2022 йил 256

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида "Конституция билимдонлари" кўрик-танлови ўтказилди.

"8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги" байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 декабрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Конституция билимдони”  кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу ташкил этилган кўрик-танлов Сирдарё вилояти юридик техникуми билан ҳамкорликда ўтказилиб, бундан кўзланган мақсад ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш ҳамда ички ишлар органи ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат бўлди. Мазкур корик-танлов юридик техникумнинг тажрибали юристлари томонидан муносиб баҳолаб борилди.

Кўрик-танловда ички ишлар органи ходимлари 3 та шарт асосида конституциявий билимларини синовдан ўтказишди. 1-шартда "Бош қомусимиз" бўлган конституцияга оид саволларни ўзида жамлаган билетларга топқирлик билан жавоб беришди.

2-шартда юридик техникумнинг ҳуқуқшунос мутахассислари томонидан тайёрланган конституцияга оид тестларни компьютерда белгилашиб, ўзларининг конституциявий билимларини юқори натижалари билан кўрсатиб бера олишди.

3-шартда замонавий "Сасе студй" шарти яъни муаммоли вазиятга конституциявий ечим топиш шарти бўлиб, ушбу шарт фуқароларнинг муаммоларига ҳар куни ҳуқуқий ечим топиб келаётган ички ишлар органи ходимлари учун кўп қийин бўлмади. Сабаби ҳозирги замон талабига мос равишда фуқароларга ҳар қандай вазиятда ёрдамга шай бўлган ички ишлар органи ходимлари ўзларининг ҳуқуқий билимларини кун сайин ошириб боришаётганлиги хеч биримизга сир эмас.

Муросасиз кечган ушбу кўрик-танловда фахрли 3-ўринни Янгиер шаҳар ИИБ ходими лейтенант Омонов Шерзод қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Сардоба тумани ИИБ ходими капитан Усмонов Аҳрорга насиб этди.

Сафдошлари ичида тенгсиз деб топилган Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими капитан Барлибоев Каримжон 1- ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиблар ҳамда кўрик-танловни ўтказишда ҳамкорлик қилган Сирдарё вилояти юридик техникуми жамоаси Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси, дипломлари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech