16 Август 2022 йил 194

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида энг яхши спортчи оила тури бўйича мусобақа ўтказилди

 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар ички ишлар органларида “Ватанга ва Халққа садоқат билан хизмат қилиш, олий бурчимиз” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида жорий йилнинг 12 август куни Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида энг яхши спортчи оила тури бўйича ушбу мусобақа юқори савияда муросасиз тарзда ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жами 12 нафар оила аъзо жамоалари иштирок этишиб 5 та тур бўйича бир-бирлари билан беллашишди.

Қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилган ушбу энг яхши спортчи оила тури бўйича мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими Аманбаевлар оиласига, фахрли 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими Жўраевлар оиласига ҳамда фахрли 3-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими Йигиталиевлар оиласи жамоаларига насиб этди.

Муросасиз ва кескин руҳда бўлиб ўтган энг яхши спортчи оила мусобақасида ғолиб бўлган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган оила жамоаларини Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг кубок,қимматбаҳо эсдалик совғалари ва медаллар билан тақдирландилар.

Text to speech