Сирдарё вилояти ички ишлар органлари томонидан “Ички ишлар бўлимига ташриф” мавзусида мактаб ўқувчилари учун маданий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 18 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш” тўғрисидаги 199-сонли Фармойиши билан тасдиқланган 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиорини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурининг ижроси юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари томонидан “Ички ишлар бўлимига ташриф” мавзуси доирасида Гулистон шаҳар 7-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган “Ватанпарварлик” бурчаги ҳамда “Аждодлар изидан авлодлар” музейига ташрифи уюштирилди.
Ушбу ташрифда мактаб ўқувчилари томонидан “Аждодлар изидан авлодлар” музейини кўздан кечирар экан, Сирдарё вилоятининг бой тарихи, Сардоба сув омборининг талафоти, шаҳар-туман Ички ишлар органларининг тарихи, иккинчи жаҳон уруши ва Афғонистон уруш қатнашчилари, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб келган, Президент мукофоти олган ходимлар, хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг фаолиятини кўриб, ўз ҳайратларини яшира олмадилар.
Ташкил этилган бу каби маданий тадбирлар ҳар бир ўқувчининг ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлайди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати