Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари Пробация хизмати ходимларининг касбий билим ва малакалари оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон ва 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3919-сон қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари билан малака ошириш, қайта тайёрлаш ва масофадан ўқитиш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 85-сонли фармойиши талабларига мувофиқ Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг 33 нафар Пробация хизмати ходимлари билан жорий йилнинг 12 август кунидан вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб онлайн, яъни реал вақт режимида малака ошириш ўқув машғулотлари бошланди.
“Ходимларнинг масофадан малака ошириш ўқув жараёнини модуль тизимида амалга ошириш, машғулотларда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали уларнинг билимлари, касбий тайёргарлиги, ўқув ва амалий кўникмаларини шакллантириш ҳамда юксалтиришга эътибор қаратилади.” – дейди вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиали раҳбари майор О.Ш.Суяров.
“Ташкил этилаётган ушбу ўқув курси ходимларда фаолият билан боғлиқ ахборотларни тўплаш, сақлаш, унга ишлов бериш, фаолиятни режалаштириш, ўз устида ишлаш, маҳкумлар билан ишлаш тартибини мукаммал ўрганиш ва қонунчиликка қатъий амал қилишларида муҳим аҳамият касб этади” – дейди Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлим бошлиғи майор К.А.Хамракулов.