20 Октябр 2022 йил 337

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” аниқланди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 03 февраль кунидаги “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси”га мувофиқ 2022 йил давомида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”нинг тегишли банди ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар органларида фахрийлар ва ёш ходимлар ўртасида “Устоз-шогирд анъаналари”ни янги босқичга олиб чиқиш, ёш ходимларнинг миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи “халқ хизматчиси” бўлиб шаклланишида фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш, шунингдек фахрийларнинг Ватан осойишталиги ва юрт тинчлиги йўлидаги узоқ йиллик меҳнатини инобатга олган ҳолда уларни қўллаб қувватлашни кучайтириш, Ички ишлар органлари фахрийларини ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг бой ҳаётий ва амалий тажрибаларидан унумли фойдаланиш, ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини ошириш мақсадида ИИВ Сирдарё академик лицейида Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари фахрий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда ҳар бир шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларидан фахрий ходимлар иштирок этди. Ушбу кўрик-танловда фахрий ходимларнинг йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фотолавҳалар ҳамда «Устоз-шогирд» анъанаси, Фахрийлар мактаби, ёшларга оид давлат сиёсати, шунингдек давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича амалга оширилган ишларини ҳайъат аъзоларига тақдим этиш, ижтимоий-сиёсий мавзудаги савол-жавоблар шартлари ва шахмат ўйини бўйича беллашдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра Сирдарё тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Умаров Баҳром Нарзуллаевич ғолибликни қўлга киритиб кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, Ховос тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Маматов Пардабой Донаевич 2-ўринни, Мирзаобод тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги катта сержант Рўзимуратов Сабохиддин Исмаилович 3-ўринни  қўлга киритдилар. Ғолиб бўлганлар бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг фахрийлар, ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққан фахрийлар ёш авлодни тарбиялашда «устоз-шогирд» анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, ўз навбатида фахрийлар ҳам ёшларда ватанга муҳаббат, Президентга садоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида бу каби қатор тадбирларда ўқувчи ёшлар ва ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганини таъкидладилар.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир фахрий ходимни ватанига ва халқига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда  ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини оширишини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech