22 Декабр 2022 йил 234

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Янги йил” байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмарка бўлиб ўтди.

Янги йил барчамиз орзиқиб кутадиган байрам. Табиийки мазкур жараёнда арзон ва сифатли маҳсулотларга эҳтиёж сезамиз. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан соҳада хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган янги йил ярмаркаси ташкил этилди. Бозор нархидан анчагина арзонлаштирилган гўшт, ёғ, ун, ширинликлар, балиқ маҳсулотлари, салқин ичимликлар ҳамда турфа пишириқлар қулай нархларда таклиф этилди.

Бу каби ярмаркалар ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда ва байрам кунларида ортиқча оворагарчиликларни олдини олишда муҳим ўрин тутади. Бу каби арзонлаштирилган ярмаркалар вилоятнинг барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech