18 Октябр 2022 йил 277

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Маънавият va маърифат” дарси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунидаги 5050-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ҳамда Ички ишлар Вазирининг 2021 йил 21 октябр кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон буйруғи асосида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Маънавият va маърифат” дарси ўтказилди.

Ўтказилган “Маънавият va маърифат” дарси ижодий учрашув тарзида ўтказилиб, тадбирда иштирок этганлар томонидан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги янги босқичи – миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни va нуфузини ошириш бўйича сўнгги йиллар мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш, унинг мавқеини кўтариш борасидаги ишларнинг янги босқичга кўтарилганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи ходимлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар, хизмат интизоми va қонунчиликнинг бузилиши, шунингдек, келгусида ходимлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида тўхталиб, Республика бўйича ходимлар билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатлардан мисоллар келтириб шахсий таркибни хулоса қилишга чақирди. Шундан сўнг, Ички ишлар вазири ўринбосари раислигида “Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар va жисмоний тайёргарлигини таъминлаш: бугунги ҳолати va истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, va оиласига бўлган садоқатини яна-да мустаҳкамлаб, “Ватанга va халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар va кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech