7 Ноябр 2022 йил 292

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси “Фахрий устозлар ўгити” сифатида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон буйруғига асосан ҳар ойнинг биринчи “Маънавият ва маърифат” дарси “Фахрий устозлар ўгити” куни сифатида ташкил этилиши белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 октябрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги подполковник Болтабоев Ўктамжон Касимович ҳамда Бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Тошбоев Юсуф Мамарасуловичлар иштирокида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан фахрий устозлар бугунги кунда мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан илҳомланиб, Ватан хизматига камарбаста бўлишга, бунда фахрийларнинг хизмат ва ҳаёт йўлида орттирган тажриба маслаҳатларига таянган ҳолда пухта билим олиб, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишида бундай учрашувларнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёслигини, ходимлар “Ички ишлар органи ходими”- деган шарафли номга муносиб бўлиши учун ўз устида тинимсиз ишлаши, билимларни пухта эгаллаши ва асосийси халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишни ўзининг “муқаддас бурчи”- деб билиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик – тинчлик гарови” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси давом эттирилди.

Тадбир якунида Ички ишлар органларида намунали хизмат олиб бораётган ходимлар рағбатлантирилдилар.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech