6 Декабр 2022 йил 289

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда она – Ватанига ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли авлодни тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, “Маънавият ва маърифат дарслари” ана шу ўқитиш ва тарбия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.

Ушбу дарсларда юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти чуқур ўргатилиб борилишини таъминлаш, улар талаблари асосида юклатилган вазифалар онгли равишда ижро этилишига эришиш ушбу дарсларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБда Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси масъул ходими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституцион ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” ўтказилди.

Ушбу дарс мобайнида Адлия бошқармаси масъул ходими масъул ходими томонидан Ўзбекистонда илк Конституциянинг қабул қилиниш тарихи, шунингдек, бугунги кунда Конституцияга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар ҳамда Конституцион ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар етказилди.

Шундан сўнг ходимларга Ахборот хизмати ва Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар акс эттирилган “Коррупция-жаҳолатга йўл” деб номланган видеоролик намойиш этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech