30 Апрел 2022 йил 271

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Юртимизда турли байрамлар, муҳим саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

Эътиборлиси, ободликка қаратилган шу каби хайрия хашарларида халқимизнинг ҳамжихатлиги, бирдамлиги янада яққолроқ бўй кўрсатади. Азалдан халқимизда хашар меҳр-оқибат, ҳамжихатликни замондошларимизни бир-бирига боғловчи ришта сифатида ҳам қадрланган. Шу каби мақсадларни ўзида мужассам этган хайрия хашари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида амалга оширилди. Хашар эрта тонгданоқ ходимларнинг ҳамжихатлиги асосида ташкил этилди. Осойишталик посбонлари томонидан бошқарма атрофидаги дарахтлар оқланди, кўчалар, ариқлар тозаланди.

Жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, замондошларимизни бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатини ўзида акс эттирувчи тадбир натижасида Гулистон шаҳридаги кўчалар ободликка юз тутди.

Бир сўз билан айтганда, "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари Сирдарёликлар аҳиллиги, ҳамжиҳатлигини яна бир карра ифода этиб берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech