19 Декабр 2022 йил 255

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш – тараққиёт кафолати” мавзусида Маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда она – Ватанига ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли авлодни тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, “Маънавият ва маърифат дарслари” ана шу ўқитиш ва тарбия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБда Сирдарё вилояти прокуратураси масъул ходими иштирокида “Коррупцияга қарши кураш – тараққиёт кафолати” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди.

Шундан сўнг ходимларга Маънавият ва маърифат дарсини сермазмун ўтказиш, ходимларнинг билим савиясини ҳамда нутқ маданиятини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунидаги 400-сонли буйруғи билан тасдиқланган ички ишлар органлари ходимларига ўқиш учун тавсия этилган 39 турдаги адабиётлардан Примқул Қодировнинг “Авлодлар довони” романининг мазмун-моҳиятини шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, дарс мобайнида шахсий таркибга ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи томонидан ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлган ҳолатлар ҳам етказиб ўтилди.


Бундан ташқари Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи ҳодимлари томонидан ходимларга янги қабул қилинган қонун, қарор ва фармойишлар тўғрисида маълумотлар етказилди.

Дарс якунида спорт бўйича юқори натижаларга эришган ходимлар ИИВнинг диплом ва медали билан тақдирландилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech