3 Ноябр 2022 йил 330

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Кадрлар хизмати фидойилари” ва “Тергов хизмати фахрийлари” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди ҳамда Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясига асосан жорий йилнинг 3 ноябрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ касаба уюшмалари қўмитаси бош мутахассиси юридик фанлар доктори, фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Сатторов Абдуғофур Ҳамидович, «ПОСТДА»-“НА ПОСТУ” газеталари ва «ҚАЛҚОН»-«ЩИТ» журналлари Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири полковник Садикова Бернора Тўрабаевналар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янги нашрда чоп этилган “Кадрлар хизмати фидойилари” ҳамда “Тергов хизмати фахрийлари” номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу китоблар тақдимотида бошқарма раҳбарияти, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, Ички ишлар органлари фахрийлари, ИИВ Сирдарё Академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар бугунги тақдимоти бўлиб ўтган китоблар ёш ходимларни маънан етук, билимли, ҳалол, мард ва жасур этиб ҳамда она Ватанига муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялашида муҳим аҳамият касб етишини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир давомида Ички ишлар вазирининг 2022 йил 1 ноябрь кунидаги 472-сонли буйруғига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 17 нафар ходимларга ипотека кредитлари асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 25 фоизи миқдорида пул маблағлари сертификатлари ҳамда Ички ишлар органларининг бир гуруҳ фахрий ходимларига вазирликнинг кўкрак нишон ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти Кадрлар бўлинмаси.

Text to speech