Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–5076-сон “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
- Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун олий маълумотли ёши 18 дан кичик ҳамда 30 дан катта бўлмаган номзодлардан ариза (билдирги)лар қабул қилиш 2023 йилнинг 15 июлидан 15 август кунига қадар 15 август куни ҳам соат 09.00 дан 17.00 га қадар давом этади;
- номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш жорий йилнинг 30 август кунига қадар;
- номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш 2023 йилнинг 15 сентябрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга Сирдарё вилояти Ички ишлар органларига қуйидаги;
- ЙПХ-Йўл-патруль хизмати фаолияти;
- ПТТ- Паспорт тизимини таъминлаш;
- МОАОФ- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти;
- ЖТСФ- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти мутахассисликлардан иборат.
Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси (асли ва нусхаси);
- ҳарбий гувоҳнома (асли ва нусхаси);
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) (асли ва нусхаси);
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади
- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
- умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
- тиббий кўрикдан ўтказиш.
(Танловда қатнашиш учун келган номзодларга танлов тадбирлари бўйича тўлиқ тушунча берилади.)
Маълумот учун телефон рақамлари: 67-225-16-97, 67-343-52-80.
Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 199-уй (Динамо спорт мажмуаси).
Мўлжал: ("Стоматология маркази" ёнида)
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати