Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлар томонидан Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2019 йил 05 ноябр кунидаги 579-сонли Қонуни имзоланди. Ушбу қонун мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Сирдарё туманида жойлашган Хитой ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигида фаолият юритаётган “PENG SHENG” қўшма корхонасига ташриф буюришиб ушбу корхонада ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилиб, юқорида кўрсатилган Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223 ва 225-моддаларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича суҳбат олиб борилди. Суҳбат сўнгида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан корхонада фаолият юритиб келаётган барча ходим ва ходималарни кириб келаётган янги 2020 йил билан вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби номидан табриклашди.