15 Январ 2022 йил 306

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан спортнинг "ЭРКИН КУРАШ" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мактаб ўқувчиларини қишки таътил кунларини мароқли мазмунли ўтказиш масаласига Сирдарё вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда жойларда турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Бу жараёнда Сирдарё вилояти ИИБ ҳам ўз ташаббусларини намоён этишга ҳаракат қиляпти. Динамо спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақа спортнинг «Эркин кураш» тури билан шуғулланувчи ёшларни яна бир карра синовдан ўтказди.

Мусобақада вилоятимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган курашчи ёшлар ўз вазн тоифаларида баҳсга киришишди.

Муросасиз кечган баҳсда спортсеварлар 24, 27, 32, 36, 45, 50 кг вазн тоифасида эркин кураш бўйича рингга чиқишдилар. Вилоятимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган эркин кураш қатнашчилари бир бирларидан кучли эканликларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Мусобақа соҳиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар.

Text to speech