19 Октябр 2022 йил 305

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглади.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник С.Жабборов вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги қабулини ўтказди.

Қабулда 3 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Ушбу мурожаатлардан 1 таси қабулнинг ўзидаёқ ҳал этилди. 2 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 та мурожаат бўйича қўшимча ўрганиш талаб қилинганлиги боис бошқарма бошлиғи томонидан ижро этилиши юзасидан назоратга олинди.

Бундай қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech