7 Май 2022 йил 237

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Ҳусанович афв этилган шахслар билан учрашди.

Жорий йилнинг 29 апрел кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан вилоятимизда истиқомат қилувчи 1 нафар жазо муддатини ўтаётган шахс Ш.Т афв этилиб, Жазони ижро этиш муассасасидан ўз уйи, оиласи бағрига қайтиши ота-онаси, ака-укалари, фарзандлари қалбини шодликка тўлдирди.

Қабулда Ички ишлар бошлиғи Шухрат Ҳусанович жазо муддатини ўтаётган шахс Ш.Тга халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга афв этилган Ш.Тни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими.

Text to speech