5 Апрел 2022 йил 238

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Ҳусанович афв этилган шахслар билан учрашди.

Жорий йилнинг 18 март кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги ПФ-90-сонли Фармонига асосан вилоятимизда истиқомат қилувчи 1 нафар жазо муддатини ўтаётган шахс Қаршибоева Мунира Халиловна афв этилиб, Жазони ижро этиш муассасасидан ўз уйи, оиласи бағрига қайтиши ота-онаси, ака-укалари, фарзандлари қалбини шодликка тўлдириш бахтига муяссар бўлган эди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Мунира Қаршибоевага халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидланди. Мутасаддиларга афв этилган М.Қаршибоевани ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими.

Text to speech