26 Август 2021 йил 1033

Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун концерт дастури ташкил этилди.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, жисмонан етук, ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли ёшларни вояга етказиш, уларни амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг ушбу жараёндаги иштироки, шунингдек жисмонан ва руҳан соғлом шахсни тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик ва комилликка интилиш туйғуларини шакллантиришдаги фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 28 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 39-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун Сирдарё вилояти Маданият бошқармасининг қўшиқ ва рақс ансамблида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар, бадиий сўз усталари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБда ташкил этилган ансамблда хизмат қилаётган санъаткор ходимлар иштирокида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида концерт дастури ташкил этилди.

Мазкур концерт дастурида вилоят Маданият бошқармаси ижодкорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар, оила, севги-муҳаббат мавзусини тараннум этган наволар ҳамда ҳазил мутойибага бой бўлган саҳна чиқишлари барчада кўтаринки кайфиятни уйғотди.

Концерт дастури якунида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасининг фаол тарбияланувчиларига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалар топширилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ўқув-тарбия муассасасининг ҳар бир тарбияланувчиларини ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech